«Арсенал» ҳужумчиси узоқ муддатга сафдан чиқди
Feb. 13, 2018, 8:20 p.m. 6967

«Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказетт тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Sky Sports хабарига кўра, энди у тахминан 6 ҳафта давомида майдонга тушолмайди.

Натижада, Ляказетт Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган «Эстерсунд», Лига Кубоги финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» ва АПЛ доирасидаги «Манчестер Сити», «Уотфорд» ва «Лестер»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда Ляказетт «Арсенал» таркибида 29та ўйин ўтказиб, 9та гол урган.