Ҳарри Кейн ўз вақтида «Арсенал» учун ҳаддан ташқари дўмбоқлик қилганди
Feb. 13, 2018, 9:34 p.m. 3905

«Арсенал» академиясининг собиқ раҳбари Лиам Брэйди маълум қилдики, «канонирлар» Ҳарри Кейн ҳали 8 ёшлигида ундан воз кечишганди.

«У ҳаддан ташқари дўмбоқ эди, у спортчи бўлишига кўзимиз етмаган, аммо биз хато қилган эканмиз.

«Тоттенҳэм» ҳам уни 3 ёки 4 марта қуйи дивизионлардаги жамоаларга ижарага берганини унутмаслик керак.

У ўзининг интилувчанлиги эвазига шундай даражага чиқди. У ҳозирги мавқеига муносиб. У характер кўрсатиб, тинимсиз ривожланишда давом этди.

Энди Месси, Роналду ва Левандовскидан Ҳарри Кейн туради. Унинг статистикасига қаранг, у ҳали 24 ёшида шундай натижаларга эришди», — дея Брэйдининг сўзларини келтирган Evening Standard.

Англия чемпионатининг 23-тури ушбу футболчи «Тоттенҳэм Ҳотспур» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганди (98 гол).

Қайд этиш керакки, «Арсенал»нинг ашаддий рақиби сафида тўп суришга қарор қилган Ҳарри Кейн «тўпчилар» дарвозасига 7 марта гол урди.