Аргентина футболи раҳбари Мессидан ғалати илтимос қилди
Feb. 13, 2018, 9:43 p.m. 13111

Аргентина футбол федерацияси раҳбари Клаудио Тапиа «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессидан ЖЧ-2018 ўйинларига яхши жисмоний ҳолатда келиш учун, клубдаги ўйин амалиётини камайтиришни илтимос қилганини айтди.

«Ҳозир Аргентина терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши, умид қиламанки, ЖЧ-2018 мусобақасида ҳам шундай бўлади.

Серхио Агуэро жуда зўр ўйнаяпти, Лионель Месси ҳам ҳар доимгидек яхши. Бу мураббийлар учун жуда муҳим. Биз Мессига мурожаат қилиб, ўз соғлиғини кузатиб боришни ва «Барселона» таркибида камроқ майдонга тушишни илтимос қилдик», — деб Тапиа сўзларини келтирмоқда Marca.

Жорий мавсумда 30 ёшли ҳужумчи Примерада 23та ўйин ўтказиб, 20та гол урган.