«Ювентус» Кейн учун таклиф миқдорини оширди
Feb. 12, 2018, 10:29 p.m. 6353

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Ювентус» клубига ўтиши мумкин.

Don Balon хабарига кўра, туринликлар 24 ёшли тўпурар учун 250 млн евро беришга тайёр.

Агар битим амалга ошса, Кейн футбол тарихидаги дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади. Ҳозирги кунда бу эътирофга «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар сазовор бўлган. У «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига ўтган эди.

Аввалроқ, «Реал» клуби Кейн учун «Тоттенҳэм»га 200 млн евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.