«Валенсия» ғалаба қозониб, турнир жадвалида кўтарилди
Feb. 12, 2018, 9:11 a.m. 6947

Испания чемпионатининг 23-турида «Валенсия» «Леванте»ни мағлуб этди. «Месталья» (Валенсия) стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйинда ҳисобни «кўршапалаклар» жамоаси футболчиси Сантьяго Лоренсо очди. Кейинроқ ҳимоячи Серхио Постиго ўз дарвозасини ишғол этиб, ўйинга интригани қайтарди.

Иккинчи бўлимда Лусиано Вьетто «Валенсия»га устунликни қайтарди. Даниэль Парехо ўйин охирида 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, ўйиндаги якуний натижани ўрнатди - 3:1.

«Леванте»нинг ғалабасиз серияси 11 ўйинга етди.

Бу ғалабадан кейин «Валенсия» очколари сонини 43тага етказди ва Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. Левантеликлар 20 очко билан 20-ўринда.

Тур доирасидаги яна бир ўйинда «Сельта» ва «Эспаньол» ғолибни аниқлай олишмади. Вигодаги «Балаидос» стадионида кечган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Лео Баптистау ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ меҳмонларни олдинга олиб чиққанди, аммо кўп ўтмасдан Максимилиан Гомес ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда уругвайлик бу футболчи дублни расмийлаштирди. Аммо ўйин охирида Херар Морено ҳисобни тенглаштирувчи голни урди - 2:2.

Эндиликда «Сельта» очколари сонини 32тага етказиб, Примера турнир жадвалида саккизинчи ўринда, «Эспаньол» 26 очкоси билан 15-поғонада жойлашган.

Испания чемпионати
23-тур

Валенсия – Леванте 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 17 Санти Мина, 1:1 – 18 Постиго, 2:1 – 65 Вьетто, 3:1 – 89, пенальти Парехо.
Валенсия – Нето, Монтойя, Габриэл, Рубен Везу, Гайя, Солер (Максимович, 90), Парехо, Кондогбиа (Коклен, 73), Гонсалу Гедеш, Санти Мина, Вьетто (Дзадза, 79).
Леванте – Оласабаль, Коке (Боатенг, 87), Робер, Постиго, Луна, Лукич (Марти, 73), Моралес, Дукуре (Барди, 72), Кампанья, Иви Лопес, Паццини.
Огоҳлантиришлар: Робер (13), Вьетто (48), Санти Мина (57), Гайя (72), Барди (84), Постиго (84), Луна (88).

Сельта – Эспаньол 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 10 Баптистао, 1:1 – 32 Макси Гомес, 2:1 – 80 Макси Гомес, 2:2 – 87 Морено.
Сельта – Бланко, Мальо (Бойе, 89), Ронкалья, Гомес, Кастро, Васс, Лоботка, Радоя (Эрнандес, 75), Систо (Мор, 75), Аспас, Макси Гомес.
Эспаньол – Лопес, Марк Наварро, Лопес Сильва, Налдо, Кариколь, Хурадо (Гарсия, 61), Санчес, Санчес, Дардер (Вила, 73), Баптистао (Пьятти, 73), Морено.
Огоҳлантиришлар: Санчес (45), Лопес (54), Эрнандес (78), Марк Наварро (83), Мальо (85), Макси Гомес (90), Гарсия (90).

Тур ўйинлари

Турнир жадвали