Равшан Эрматов ОЧЛ, Танташев ОФК Кубоги ўйинларини бошқаради
Feb. 12, 2018, 3:02 p.m. 1376

Ўзбекистонлик реферилар Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси учрашувларида иш олиб боришади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.

Жумладан, ОЧЛ «G» гуруҳидан ўрин олган Хитойнинг «Гуангжоу» ва Таиланднинг «Бурирам» жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов.

Шунингдек, ОФК Кубоги плей-офф босқичидан ўрин олган «TC Sports» - «Bengaluru FC» учрашувини яна бир ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллинлар ёрдам беришади.