Перес «ПСЖ» клубига қарши ўйиндан олдин Зиданга шарт қўйди
Feb. 12, 2018, 11:09 p.m. 24669

«Реал» президенти Флорентино Перес бош мураббий Зинедин Зидан олдига «ПСЖ» клубига қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида уч нафар футболчини асосий таркибда тушириш шартини қўйди.

Испания матбуоти хабарига кўра, қироллик клуби хўжайини 14 февраль куни, «Сантьяго Бернабеу»да ўтказиладиган баҳсда Гарет Бэйл, Карим Бензема ва Криштиану Роналдуни майдонда кўришни истаяпти.

Унинг фикрига кўра, BBC ҳужумчилар учлиги дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилиши шарт.