ОЧЛ-2018. «Ад-Дуҳайл» «Локомотив»га етиб олди
Feb. 12, 2018, 9:15 p.m. 7353

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 1-тур ўйинлари давом этмоқда.

«В» гуруҳида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби ўз майдонида Эроннинг «Зўб Оҳан» клуби билан беллашди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, қатарликлар Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан тенглашиб олдилар. Ҳар иккала клуб ҳисобида 3 очко бор, аммо «Локо» тўплар нисбатига кўра олдинда. 

ОЧЛ-2018, «В» гуруҳи
Ад-Дуҳайл (Қатар) - Зўб Оҳан (Эрон) - 3:1
Голлар:
Будиаф (74, 76), Мсакний (84) - Кируш (12)