Моуриньо: «Погбани жароҳати сабаб эмас, ўйинни кучайтириш учун алмаштирдим»
Feb. 12, 2018, 11:10 a.m. 3148

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши учрашувдаги (0:1) мағлубиятдан сўнг, ҳисоб 0:1 кўринишини олган заҳоти Поль Погбани захирага олганини изоҳлади.

«Полда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Уни майдон марказидаги ўйинимизни кучайтириш учунгина алмаштирдим. Чунки «Ньюкасл» жуда зич ҳимояланаётганди.

Мен Майкл Кэррикни майдонга тушириш орқали майдон марказидаги ҳаракатларимизни осонлаштиришни истагандим. Шунингдек, Алексис Санчес иккинчи ҳужумчи сифатида Ромелу Лукакуга яқин ўйнашини истадим», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.