Месси «Олтин тўп»нинг бўлғуси соҳибларини айтди
Feb. 12, 2018, 8:36 p.m. 18141

«Барселона» етакчиси Лионель Месси келажакда «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин бўлган футболчиларни айтди.

«Ҳозир дунёда «Олтин тўп»ни олиши мумкин бўлган футболчилар кўп. Сўнгги йилларда фақат икки нафар эди. Энди эса Неймар, Килиан Мбаппе ва Луис Суарес ҳам биз билан рақобатлашяпти» - деб 30 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 10 йил ичида «Олтин тўп»ни фақат Лионель Месси ва Криштиану Роналду 5 мартадан қўлга киритганлар.