Марсело: Неймар барибир «Реал»га ўтади
Feb. 12, 2018, 8:29 a.m. 8688

«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело «ПСЖ» ҳужумчиси, ҳамюрти Неймар ўз фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин экани ҳақидаги миш-мишларни изоҳлади. Марселонинг фикрича, Неймар Зайниддин Зидан жамоасига ажойиб тарзда қўшилиб кетиши мумкин.

«Мен Неймар «Реал»га ўтишини хоҳлардим. Ўйлашимча, у Мадрид жамоасига ажойиб тарзда қўшилиб кетади. Неймар – зўр футболчи, «Реал»да эса айнан шундай ўйинчилар бўлиши керак. Фикримча, у қачонлардир «Реал» сафида майдонга тушади», - дея Марселонинг сўзларини келтиради AS Esporte Interativo’га асосан.

Неймар «ПСЖ»га «Барселона»дан 2017 йилнинг ёзида футбол тарихи учун рекорд бўлган 222 млн евро эвазига ўтди.