«Локомотив» ОЧЛни йирик ғалаба билан бошлади
Feb. 12, 2018, 6:05 p.m. 7875

Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида Тошкентнинг «Локомотив» клуби БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида аввалига мезбонларнинг янги хариди Нивалдо ҳисобни очди. Бу ҳисоб биринчи бўлимда ўзгармади. Иккинчи бўлимда эса «Локомотив» ўйинида кескин бурилиш кузатилди. Икром Алибоевнинг дубли, Марат Бикмаев ва Сардор Рашидов томонидан киритилган голлар «темирйўлчилар»га якунда йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

ОЧЛ-2018. «B» гуруҳи, 1-тур
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Ал-Ваҳда» (БАА) 5:0 (1:0)
Голлар:
Нивалдо (25), Икром Алибоев (53, 86), Марат Бикмаев (54, автогол), Сардор Рашидов (58).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Сардор Рашидов, 36), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Шерзод Каримов, 82), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Игорь Йелич, 76), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев
«Ал Ваҳда»: Рашид ас-Сувайди, Салим Султон аш-Шаржий, Муҳаммад Абдулбосит (Халил Иброҳим, 79), Исмоил Матар, Муҳаммад Салим (Муҳаммад аш-Шеҳий, 56), Носир Абдулходи (Муҳаммад Рашид, 72), Холид Иброҳим, Балаж Жуджак, Аҳмад Салмон, Аҳмад Рашид, Муҳаммад Салмон.
Огоҳлантиришлар: Салим Султон аш-Шаржий (34), Балаж Жуджак (41).

Ҳакамлар: Тожо Минору, Очи Шинжи, Такаги Такуми (барчаси Япония), Чоримурот Қурбонов (Туркманистон)
Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят Масуд (Эрон)
Учрашув комиссари:  Чан Ка Чунг (Гонг Конг)