«Ливерпуль» собиқ яримҳимоячиси «Манчестер Сити» футболчисини мақтади
Feb. 12, 2018, 2:06 p.m. 3206

«Ливерпуль» собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда BBC эксперти сифатида фаолият олиб бораётган Дэнни Мёрфи «Манчестер Сити» футболчиси Кевин де Брюйненинг ўйинига юқори баҳо берди.

«Де Брюйне АПЛ тарихида мен кўрган энг яхши плеймейкер», – дея гапириб ўтди Мёрфи ВВС телеканалининг Match of the Day кўрсатуви вақтида.

Эслатиб ўтамиз, Кевин Де Брюйне «Манчестер Сити»нинг «Лестер»га қарши учрашувида 3та голли пасни амалга оширди. У дебют қилган вақтдан буён пас бўйича Лионель Мессини ҳам ортда қолдириб кетди.