«Лион» қаторасига учинчи ўйинда ютқазди ва бошқа натижалар
Feb. 12, 2018, 9:32 a.m. 1505

Франция чемпионатининг 25-турида «Лион» ўз майдонида «Ренн» жамоасига енгилди. Лиондаги «Стад де Люмьер» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ғолиблар сафида голларни Вахби Хазри ва Жеймс Силики уришди.

Қаторасига учинчи мағлубиятдан кейин «Лион» 48 очко билан Лига 1 турнир жадвалида тўртинчи ўринда қолмоқда, «Ренн» очколари сонини 34тага етказган ва турнир жадвалида саккизинчи ўринга жойлашган.

Бу тур доирасида «Нант» «Лилль»га қарши ўйнаб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйинда мезбонлар икки марта ҳисобда олдинда боришди, аммо Эмилиано Саланинг голлари жамоага ғалаба келтирмади, «Лилль» Лебо Мотиба ва Николя Пепенинг жавоб голлари эвазига сафардан очко билан қайтди.

Эндиликда «Нант» 38 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда, «Лилль» 26 очкоси билан — 16-поғонада жойлашган.

Тур доирасидаги яна бир учрашув «Страсбург» ва «Труа» ўртасида кечди. Страсбургдаги «Стад де ла Мено» стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Бу натижадан кейин «Страсбург» очколари сонини 30тага етказган ва 13-ўринга кўтарилган, «Труа» 24 очко билан — 19-ўринда.

Франция чемпионати
25-тур

Лион – Ренн 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Хазри, 0:2 – 90 Леа Силики.
Лион – Антони Лопеш, Тете, Марсело, Морель, Менди, Тузар (Ауар, 46), Ндомбеле (Гуири, 83), Траоре, Фекир, Корне, Диас (Депай, 46).
Ренн –    Коубек, Траоре, Желен, Ньяньон, Бенсебайни, Сарр (Зеффан, 90), Прцич, Леа Силики, Буриго, Хазри (Амальфитано, 90), Сако (Мешер, 88).
Огоҳлантиришлар: Траоре (7), Траоре (58), Фекир (58).

Страсбур – Труа 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 65 Ахолу, 2:0 – 69 Блайяк, 2:1 – 90 Ньян.
Страсбур – Укиджа, Фулькье, Манган (Коне, 9), Мартинес, Лала, Ахолу, Гонсалвес, Лиэнар, Мартен (Блайяк, 61), Да Кошта (Гримм, 88), Терье.
Труа – Желязны, Деплан, Жиродон, Эрей, Траоре, Вальтер, Беллюгу (Азамум, 54), Кауи (Бен-Саада, 84), Ниве (Тиньян, 70), Грансир, Ньян.
Огоҳлантиришлар: Беллюгу (28), Гонсалвес (37), Мартен (47), Эрей (90).

Нант – Лилль 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 16 Сала, 1:1 – 67 Мотиба, 2:1 – 71 Сала, 2:2 – 81 Пепе.
Нант – Тэтэрушану, Дюбуа, Джиджи, Альсибьяд, Лукас Лима, Андрей Жиротто, Туре, Илоки (Нгом, 87), Ронжье (Качаниклич, 79), Томассон (Эль-Ганасси, 90), Сала.
Лилль – Меньян, Иэ, Дабила, Алонсо, Балло, Амаду, Тиаго Майя, Эль-Гази, Бензия (Пепе, 57), Тиаго Мендес (Сумаре, 87), Мотиба (Понсе, 82).
Огоҳлантириш: Бензия (43).