Гвардиола Де Брюйне «Олтин тўп»ни ютиб олиш учун нима қилиши кераклигини айтди
Feb. 12, 2018, 8:17 a.m. 5555

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг таъкидлашича, бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйненинг ўзига ишончи анча ортган ва у жаҳондаги энг яхши футболчи учун бериладиган совринга эга чиқиши мумкин.

«Кевин шубҳасиз, «Олтин тўп»га даъвогар футболчи даражасида ўйин кўрсатмоқда. Мен ишонаманки, у қачонлардир дунёдаги энг яхши футболчига айланади. Ҳозир у «Олтин тўп»ни олиш учун кўплаб совринларни ютиб олиши лозим. Бунинг учун Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш, ёки бу мусобақанинг якуний босқичларига қадар етиб бориш талаб этилади.

Кевин «Лестер»га қарши ажойиб ўйнади, ҳозир Европада ундан яхшироқ футболчини топиш қийин. Бу унинг шунчаки битта ўйиндаги яхши ўйнаши эмасди, у ҳар доим, ҳар уч кунда худди шундай ажойиб футбол намойиш этиб келмоқда», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC Sport.