ЕЧЛ финалида ўйналадиган тўп тақдим этилди
Feb. 12, 2018, 7:12 p.m. 4381

Adidas компанияси Европа чемпионлар лигасининг 2017/2018 йилги мавсуми финалида ўйналадиган тўпларни тақдим этди. Бу ҳақда компания расмий твиттери хабар бермоқда.

Аслида бу тўп Европа чемпионлар лигаси плей-оффининг барча учрашувларида ҳам фойдаланиши кўзда тутилган. Шунингдек тўп Киевда 26 май куни бўлиб ўтадиган финал учрашуви учун мўлжалланган бўлади.