Араб шарҳловчиси Икром Алибоевнинг голини Дэвид Бекҳэмнинг машҳур голига ўхшатди (видео)
Feb. 12, 2018, 7:20 p.m. 16317

Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Ал-Ваҳда» жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 5:0.

Ўйинда «темирйўлчилар» яримҳимоячиси Икром Алибоев дубл қайд этди. Унинг биринчи голи эса фантастик кўриниш олди. Учрашувни араб телеканалларидан бирида шарҳлаб борган шарҳловчи голни Дэвид Бекҳэмнинг майдон марказидан урган голига ўхшатди.

Қуйида Алибоевнинг супер голи ва барча голлар билан танишиб олишингиз мумкин