Статистика. «МЮ» симуляциялар учун олинган карточкалар бўйича етакчи
Feb. 11, 2018, 11:03 p.m. 1739

«Манчестер Юнайтед» футболчилари Премьер лигадаги симуляциялар учун энг кўп жазоланадиган футболчилар экани маълум бўлди.

Squawka Football хабарига кўра, «қизил иблислар» футболчилари жорий мавсумда «шўнғиш» учун уч марта огоҳлантирилган.

ЖозеМоуриньо жамоаси «Ньюкасл»га қарши ўйиндан кейин бу борада етакчи бўлиб олди. 27-тур доирасидаги бу ўйинда марказий ҳимоячи Крис Смоллинг симуляция учун огоҳлантирилди.

Бунгача «МЮ» футболчиларидан Антонио Валенсия ва Андер Эррера шундай ҳаракатлари учун огоҳлантирилишганди.