Статистика: Бенитес Моуриньони энг кўп енгган иккинчи мураббий
Feb. 11, 2018, 10:34 p.m. 3565

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 27-турида «Ньюкасл»га ютқазди (0:1).

Бу «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо учун «Ньюкасл» устози Рафаэль Бенитес билан қарама-қаршиликлардаги олтинчи мағлубият бўлди.

Мураббийлар орасида Моуриньони энг кўп енгган мутахассис айни вақтда «Манчестер Сити»ни бошқараётган Хосеп Гвардиола ҳисобланади. У турли жамоаларда Моуриньога қарши келиб, 9 марта зафар қучган.