«Севилья» қийин ғалабага эришди
Feb. 11, 2018, 10:42 p.m. 1305

Испания Примерасининг 23-турида «Севилья» «Жирона»ни енгди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 46-дақиқада Пабло Сарабия томонидан урилди.

Меҳмонлар жамоаси биринчи бўлим охирида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди, аммо Франсиско Адайнинг 11 метр масофадан йўллаган зарбасини Серхио Рико қайтарди.

Бу натижадан кейин «Севилья» очколари сонини 36тага етказиб, олтинчи ўринда қолмоқда, «Жирона» 31 очкоси билан — тўққизинчи ўринда.

Испания чемпионати
23-тур

Севилья – Жирона 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 46 Сарабия.
Севилья – Рико, Навас, Меркадо, Лангле, Эскудеро, Нзонзи, Писарро, Сарабия (Лайюн, 78), Васкес (Гайс, 85), Корреа, Муриэль (Бен-Йеддер, 64).
Жирона – Буну, Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Адай, Понс (Алейш Гарсия, 45), Гранель, Мохика (Планас, 78), Порту, Гарсия, Олунга (Лосано, 70).
Огоҳлантиришлар: Муриэль (40), Писарро (43), Гарсия (43), Адай (45).