Сардор Рашидов ёзда «Ренн» клубига ўтиши мумкин
Feb. 11, 2018, 12:20 a.m. 7254

Тошкентнинг «Локомотив» клуби янги мавсум аввалида жамоа сафига келиб қўшилган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Унда клуб сафига келиб қўшилган Сардор Рашидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Локомотив»га ўтганимдан хурсандман. Жамоа билан ОЧЛда яхши натижалар қайд этиш, чемпион бўлишни истайман.

Мен бу ерга «Ал-Жазира»дан келдим. «Бунёдкор» борасида гап-сўз йўқ. Улар менинг бу ерга келишимда ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади.

Ёзда эса Франциянинг «Ренн» клубига ўтишим мумкин», – деб Рашидов сўзларини келтирмоқда Sports.uz.