«Нефтчи» бир йўла 11 футболчи билан шартнома имзолади
Feb. 11, 2018, 5:59 p.m. 5508

Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси йиғинида бўлиб турган бир неча футболчилар билан клуб расмий битимга келишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, фарғоналиклар бир йўл 11 футболчи билан шартнома имзолашган. Булар: Фарруҳ Турдалиев, Элёр Мамасолиев, Суннатилла Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Аббос Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Ўлмаcлиев, Аброр Исмоилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Даврон Маматов

Яқинда «Нефтчи» Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов ҳамда Жалил Кимсанов билан шартнома тузилганлиги ҳақида маълум қилганди. Эндиликда яна бир қатор ўйинчилар расман «Нефтчи» футболчисига айланишди.

Шунингдек, «Нефтчи» йиғинида яна бир қанча футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Агар улар ҳам мураббийлар штабига мақул келса, шартнома имзоланади. Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоа таркибига шу кунларда Япония ва Украинадан футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.