«МЮ» ютқазди, «Сити» билан орадаги фарқ янада катталашди
Feb. 11, 2018, 9:22 p.m. 3770

Англия чемпионатининг 27-турида «Ньюкасл Юнайтед» «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятга учратди. «Сент-Жеймс Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 65-дақиқасида мезбонлар яримҳимоячиси Мэтт Ритчи урган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа, «қарғалар» чемпионатда 4 ўйиндан иборат бўлган ғалабасиз сериясини тўхтатди.

Эндиликда «Манчестер Юнайтед» 56 очкоси билан иккинчи ўринда қолмоқда, Моуриньо жамоаси ва «Манчестер Сити» ўртасидаги фарқ энди 16 очкони ташкил қилмоқда. «Ньюкасл» 28 очкоси билан – 13-поғонада жойлашган.

Англия чемпионати
27-тур

Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 65 Ритчи.
Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Лежен, Дамметт, Кенеди (Атсу, 84), Ритчи, Шелви, Диаме, Йедлин, Перес (Хэйден, 90), Гэйл (Хоселу, 80).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Джонс, Смоллинг, Валенсия, Матич (Мактомини, 77), Янг, Лингард (Мата, 66), Погба (Кэррик, 66), Санчес, Лукаку, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (64), Валенсия (88).