Моуринью – «Ньюкасл» ҳақида: улар ҳайвондек олишди
Feb. 11, 2018, 10:12 p.m. 4380

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 27-турида «Ньюкасл Юнайтед»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Улар худди ҳайвонлардек олишишди. Умид қиламанки, улар бу сўзни комплимент сифатида қабул қилишади. Бугун омад «Ньюкасл» томонида бўлди, бизнинг эмас. Рақиб борини майдонга ташлади, ҳатто ундан ҳам кўп. Футболнинг гўзаллиги шунда. Биз ҳимояда хатога йўл қўйдк, рақиб футболчилари эса дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолиш учун жонларини беришга ҳам тайёр эдилар», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирган BBC.