«Милан» Гаттузони натижалари учун тақдирлаши мумкин
Feb. 11, 2018, 5:41 p.m. 3451

«Милан» Женнаро Гаттузони жамоа бош мураббийлиги постида олиб қолмоқчи. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «россонер»лар раҳбарияти Гаттузо бошчилигидаги жамоанинг ривожланиб бораётганидан қониқиш ҳосил қилган ва унга 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилиш ҳақида бош қотирмоқда.

Гаттузо жамоани 27 ноябрдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошчилигида «Милан» барча мусобақаларда жами 14 учрашув ўтказиб, 7 ғалаба, 4 дуранг ва уч марта мағлубиятга учраган.

«Милан»нинг мағлубиятсиз серияси ҳозирда 8 учрашувга етган.