Марадона Аргентина терма жамоаси ҳақида кескин фикрлар билдирди
Feb. 11, 2018, 8:49 a.m. 3500

Аргентина терма жамоасининг собиқ етакчиси Диего Марадонанинг фикрича, Аргентина терма жамоаси аввалги шон-шуҳратини йўқотган. Афсонавий футболчининг таъкидлашича, терма жамоанинг бутун ўйини фақат Лионель Месси ўйинигагина қурилган.

“Мени Аргентина термасидан қўрқмай қўйишгани ташвишлантиради. Бугун, Мессидан бошқа, аргентиналик футболчиларга аввалгидек муносабатда эмаслар. Нигерия билан охирги учрашувда биз 8 та гол ўтказворишимизга бир бахя қолди.

Терма жамоада жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш учун 60 фоиз имконият бор. Бироқ бу Месси билан ҳаммаси жойида бўлганда юз беради. Ушбу терма жамоа фақатгина хордир, улар якка ҳолда ижро этиша олмайди, улар фақат жўр бўла олишади. Яккахон эса бу фақатгина Месси. Жаҳон чемпионатида Мауро Икардига ҳужумда ишониш бироз номақбулдир, чунки Игуаин ундан 10 карра яхшироқ ўйнайди.

Сампаоли эса ҳеч нарсани тушунмайди. У фақатгина дўстлариникида тушликка нима тановул қилишинигина билади, холос”, деб айтган Марадона Diario Popular нашрига берган интервьюсида.