«Локомотив» ОЧЛни қизил-яшил рангли либосда бошлайди
Feb. 11, 2018, 3:42 p.m. 3372

Эртага, 12 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур учрашувлари доирасида «Локомотив» БААнинг «Ал-Ваҳда» клубига қарши баҳс юритади.  

Бугун мазкур ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, «Локомотив» ҳамда «Ал-Ваҳда» клублари расмийлари иштирокида ташкил этилган митингда жамоалар эртанги баҳсни қандай либосда ўтказишларига аниқлик киритилди.

«Локомотив» эртанги ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. «Темирйўлчилар» дарвозабони эса қора-қора-қора рангли либосда майдонга чиқади. Меҳмонлар эса кўк-кўк-кўк либосда ўйнайди. «Ал-Ваҳда» дарвозабони майдонга оқ-оқ-оқ рангдаги формада чиқадиган бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, «Локомотив» - «Ал-Ваҳда» учрашуви эртага соат 16:00да «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.