«Ливерпуль» сафарда ғалаба қозониб, турнир жадвалида кўтарилди
Feb. 11, 2018, 11:26 p.m. 6741

Англия чемпионатининг 27-тури доирасида «Саутҳемптон» «Ливерпуль»ни қабул қилди. Ўйин меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ Фирминьони голли пас билан таъминлади,  42-дақиқада Фирминьонинг пасидан кейин Салоҳ мерсисайдликларнинг иккинчи голини урди - 2:0.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди. Эндиликда Юрген Клопп шогирдлари очколари сонини 54тага етказган ва АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилган, «Саутҳемптон» 26 очко билан 18-ўринда.

«Ҳаддерсфилд Таун» бу турда «Борнмут» устидан йирик ғалабага эришди. Ҳаддерсфилддаги «Жон Смит» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Алекс Притчард «терьерлар»ни олдинга бошлади, аммо 6 дақиқа ўтиб Жуниор Станислас ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим ўртасида Стив Мунье «Ҳаддерсфилд»нинг иккинчи голини урди, 66-дақиқада у дублни расмийлаштирди, ўйин охирида Райив ван ла Парра пенальтидан гол уриб, мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

«Ҳаддерсфилд» эндиликда очколари сонини 27тага етказган ва АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда жойлашган, «Борнмут» 31 очкоси билан — 10-ўринда.

Англия чемпионати
27-тур

Саутҳемптон – Ливерпуль 0:2
Голлар: 0:1 – 6 Фирмино, 0:2 – 42 Салоҳ.
Саутҳемптон – Маккарти, Стивенс, Бертран, Соареш, Худт, Ромеу, Лемина, Хейбьерг, Уорд-Проуз, Тадич, Каррильо.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен, Салоҳ, Вейналдум, Мане, Жан.
Огоҳлантириш: Матип (37), Жан (47), Ромеу (62).

Ҳаддерсфилд – Борнмут 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 7 Притчард, 1:1 – 13 Станислас, 2:1 – 27 Мунье, 3:1 – 66, автогол Кук, 4:1 – 90, пенальти ван Ла Парра.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Йоргенсен, Мэлоун (Конголо, 52), Хадерджонай, Шиндлер, Хогг, Притчард, Муй (Биллинг, 76), Инс (Кванер, 65), ван Ла Парра, Мунье.
Борнмут – Бегович, Кук (Смит, 70), Аке, Дэниэлс, Фрэнсис, Гослинг, Фрэйзер, Айб (Кинг, 58), Кук, Станислас (Муссе, 65), Уилсон.
Огоҳлантиришлар: Гослинг (18), Фрэнсис (56), Муссе (71).