Икром Алибоев ОЧЛ учрашувидан нима кутаётганини айтди
Feb. 11, 2018, 6:53 p.m. 2537

Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Локомотив»-«Ал-Ваҳда» жамолари учрашуви олдидан мезбонлар яримҳимоячиси Икром Алибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ал-Ваҳда» билан ўйинда мухлисларимиздан бизни фаол қўллаб-қувватлашни кутяпмиз. Зеро стадион тўла ишқибоз бўлса, биз ҳам янада кўпроқ шижоат билан майдонда тўп сурамиз. Умид қиламанки, эртага ижобий натижа қайд этамиз», - дея гапириб ўтган Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив»-«Ал-Ваҳда» учрашуви эртага, 12 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.