Футзал. Эрон 12 карра Осиё чемпионига айланди
Feb. 11, 2018, 6:36 p.m. 3457

Хитой Тайпейида мезбонлик қилган футзал бўйича 15-Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финалда Япония ва Эрон терма жамоалари тўқнаш келишди.

Учрашувда эронликлар тўлиқ устунликка эга бўлишди ва кутилганидек йирик ҳисобда ғалаба қозонишди — 4:0.

Натижада форс мамлакатидан ташриф буюрган жамоа ўз тарихида 12-марта Осиёда тенгсиз жамоа деб топилди.

Футзал. Осиё чемпионати
Финал

Япония - Эрон 0:4 (0:1)
Голлар:
Ҳасанзода 19, 28, Таваккали 21, Тайиби 39.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқни мағлуб этиб бронза медалларига эга чиқди.