Энди ҳакамлар ҳам хорижда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда
Feb. 11, 2018, 3 p.m. 530

Жорий йилнинг 10-20 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида юртимиздаги 13 нафар рефери ва 17 нафар рефери ассистентлари ўқув-машғулот йиғини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ўзбекистонлик ҳакамлар кеча ўқув машғулотларини бошлашди. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар  бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов раҳбарлик қиляпти. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб боради. 

Йиғин доирасида ҳакамлар бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқаришлари бўйича келишиувга эришилган. Жумладан, бугун ўзбекистонлик реферилар қуйидаги ўйинларда ҳакамлик қилишади:

«Динамо» (Батуми) – «Раков» (Польша). Бош ҳакам: Ж.Мухторов Лайнсменлар: М.Мажидов, Р.Фозилов. Инспектор: В.Цейтлин

«Қизилжар» (Қирғизистон) – «Самгурали» (Грузия)  Бош ҳакам: Ф.Норсафаров Лайнсменлар: А.Калинин, А.Буров Инспектор: М.Саидқосимов

«Мерани Мартвил» – «Динамо» (Сербия) Бош ҳакам: Т.Тўхтасинов Лайнсменлар: А.Маражапов, З.Абдураҳмонов

«Амкар» (Россия) – «Будокност» (Мўғулистон) Бош ҳакам: А.Нажафалиев Лайнсменлар: С.Шоюсупов, Д.Сайлавов   Инспектор: Б.Ҳайдаров

«Ордабаси» (Қозоғистон) – «Олександрия» (Украина) Бош ҳакам: А.Шукруллаев Лайнсмен: Т.Галеев, А.Сидоров Инспектор: Ф.Абдуллаев