«Барселона» яна очко йўқотди
Feb. 11, 2018, 10:22 p.m. 8691

Испания чемпионатининг 23-турида «Барселона» «Хетафе»ни енга олмади. «Камп Ноу» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмай қолди - 0:0.

Шу тариқа, каталонлар жамоаси Примера ўйинида қаторасига иккинчи ўйинда очко йўқотди. Ўтган турда «Барселона» «Эспаньол» уйида ғалаба қозона олмаганди (1:1). «Хетафе» Испания чемпионатида қаторасига тўртинчи ўйинда дуранг ўйнади.

«Барселона» эндиликда 59 очкоси билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, иккинчи ўриндаги «Атлетико» билан орадаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда, «Хетафе» 30 очкоси билан ўнинчи ўринда.

Испания чемпионати
23-тур

Барселона – Хетафе 0:0 (0:0, 0:0)
Барселона – тер Стеген, Динь, Мина, Альба, Серджи Роберто, Бускетс (Паулиньо, 82), Ракитич, Коутиньо (Иньеста, 62), Месси, Суарес, Пако Алькасер (Дембеле, 63).
Хетафе – Гуаита, Бруно Гонсалес, Антунеш, Суарес, Даконам, Портильо, Арамбарри, Фажр, Сибасаки (Кабрера, 88), Дьедиу (Молина, 85), Анхель (Фламини, 78).
Огоҳлантиришлар: Арамбарри (44), Бускетс (54), Антунеш (65), Мина (90), Гуаита (90).