Андрей Микляев: «Эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз»
Feb. 11, 2018, 6:14 p.m. 2950

Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Ал-Ваҳда» учрашуви олдидан тошкентликлар бош мураббийлари Андрей Микляев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Эртага бизни қийин, аммо ўз навбатида жуда қизиқарли беллашув кутиб турибди. Янги мавсумни ғалаба билан бошлаш ниятидамиз. Ўйин биз учун 2018 йилдаги илк расмий учрашув бўлади. Лекин шунга қарамасдан жамоамиз чиройли ўйин кўрсатишга уринади. Чунки янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб бордик, дея оламан.

Рақиб — кучли жамоа. Уларнинг таркибида маҳоратли футболчилар етарли. Лекин биз эртага майдонга фақат ва фақат ғалаба учун чиқамиз», -  дея Микляевнинг сўзларини келтиради «темирйўлчилар» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Ўйинга кириш мутлақо бепул.