Ҳабиб Нурмагомедов ва Криштиану Роналду ўзаро совғалар алмашди
Feb. 11, 2018, 1:16 p.m. 10608

Россиялик жангчи, аралаш яккакураш мусобақалари юлдузларидан бири Ҳабиб Нурмагомедов «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан совғалар алмашди. Бу икки спортчининг учрашувини Нурмагомедов ўзининг Instagram‘даги саҳифасига жойлаштирди.

«Совғалар алмашдик. Албатта ким-кимга совға бериши мумкинлигини сиз яхши тушундингиз», — деб ёзган у.

Роналду Нурмагомедовнинг саҳифасига жойлаштирилган видеода «Ассалому алейкум» дея сўзини бошлаган. У россиялик спортчига тўп ва ўзининг футболкасини совға қилган бўлса, Ҳабиб унга кавказ миллий бош кийими папаха совға қилган. 

«Бу футболкада Роналду бугун ҳет-трик қайд этди, бу совға менинг коллекциямда энг муҳим жой эгаллайди», — деб ёзган Нурмагомедов бошқа бир фотодаги расмга.

Россиялик спортчи «Реал» ҳужумчиси билан Испания чемпионатининг «Реал Сосьедад»га қарши учрашувидан сўнг (5:2) кўришган.