Суперлига ва Про-лига ғолиблари учун бериладиган мукофотлар миқдори тасдиқланди
Feb. 10, 2018, 6:42 p.m. 4440

Жорий йилда янги формат, янги кўринишдаги Суперлига ва Про-лига баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Супрелига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда.

Олдинроқ, ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг KUN.UZ‘га маълум қилганидек Суперлигада ғолиб чиққан жамоага 1 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Бундан ташқари кучли 6та ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади.

Про-лига ғолибига эса 300 миллион сўм берилади. 2 ва 3-ўрин соҳиблари ҳам рағбатлантирилади.

Қуйида Суперлига, Про-лига, аёллар футболи ва мини-футбол мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган мукофот пуллари миқдори билан танишишингиз мумкин:

Суперлига мукофот пуллари
1 ўрин учун 1 000 000 000,00 
2 ўрин учун 800 000 000,00 
3 ўрин учун 700 000 000,00 
4 ўрин учун 600 000 000,00 
5 ўрин учун 500 000 000,00 
6 ўрин учун 400 000 000,00

Про-лига 
1 ўрин учун 300 000 000,00 
2 ўрин учун 200 000 000,00 
3 ўрин учун 100 000 000,00

Аёллар футболи 
1 ўрин учун 300 000 000,00 
2 ўрин учун 200 000 000,00 
3 ўрин учун 100 000 000,00

Мини футбол 
1 ўрин учун 300 000 000,00 
2 ўрин учун 200 000 000,00 
3 ўрин учун 100 000 000,00