А Серия. «Милан» мавсумдаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди
Feb. 10, 2018, 9:42 p.m. 3747

Ўйин меҳмонларнинг катта устунлигида ўтиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Голлар Кутроне (2), Биглия ва Борини ҳисобига ёзилди. 

Бу «россонери»нинг мавсумдаги энг йирик ғалабаси бўлди. Бундан олдин улар 10-турда «Кьево» клубини 4:1 ҳисобида енгган эди.

Бу ғалабадан сўнг, «Милан» 38 очко билан 7-ўринда бормоқда. СПАЛ 17 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

А Серия, 24-тур
СПАЛ – Милан 0:4 (0:1, 0:3)
10 февраль, «Stadio Paolo Mazza» 
Голлар: 0:1 – 2 Кутроне, 0:2 – 65 Кутроне, 0:3 – 73 Биглия, 0:4 – 90 Борини. 
СПАЛ – Мерет, Шимич, Саламон, Фелипе, Бильер (Палоски, 55), Грасси (Скьяттарелла, 62), Ладзари, Вивиани, Куртич, Маттьелло (Драме, 84), Антенуччи.
Милан – Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Абате, Романьоли, Бонавентура, Биглия (Монтоливо, 75), Чалханоглу, Кессиэ (Борини, 84), Сусо, Кутроне (Андре Силва, 77).
Огоҳлантиришлар: Кессиэ (17), Шимич (29), Биглия (40), Маттьелло (51), Скьяттарелла (70), Бонуччи (81).