«ПСЖ» Нголо Канте билан қизиқмоқда
Feb. 10, 2018, 12:32 p.m. 1769

«Челси» яримҳимоячиси Нголо Канте «ПСЖ» клубига ўтиши мумкин. 

Le 10 Sport хабарига кўра, Франция клуби ёзда футболчи билан шартнома имзолашни режалаштиряпти. Парижликлар жамоани тарк этиши кутилаётган Тьяго Мотта ўрнига Кантени таклиф қилишмоқчи.

Нголо Канте жорий мавсумда 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Унинг трансфер нархи тахминан 60 млн еврога тенг.