«Обамеянг кетгач, иштиёқим сўнди» - Левандовски
Feb. 10, 2018, 5:16 p.m. 4872

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионати тўпурарлиги учун баҳсдаги асосий рақобатдоши, «Боруссия» Д ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг «Арсенал»га ўтиб кетишидан афсусда эканини айтди.

«Уч йил давомида Обамеянг билан тўпурарлик учун курашдим. Энди у кетгач, иштиёқимнинг бир қисми сўнди. Энди ким билан курашаман?
Унинг борлигида иштиёқим анча баланд эди» - деди Левандовски.

Жорий мавсумда Левандовски 25та гол урган. Обамеянг ҳисобида 21та гол бор.