«Нефтчи» яна бир легионерни ўз сафига қўшиб олди
Feb. 10, 2018, 3:31 p.m. 3586

Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси ҳужумчи Сергей Шевчукни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Шевчук «Нефтчи» сафига «Ҳоким Кубоги» турнири якунлангандан сўнг келиб қўшилди ва бугун эрталаб «Нефтчи» таркибида Тошкент йиғинига йўл олди.

Украиналик ҳужумчи пойтахтдаги назорат баҳсларида майдонга тушиши кутилмоқда. Агар мазкур футболчи мураббийлар штабига маъқул келса у билан шартнома имзоланади.

Шунингдек, «Нефтчи» ПФК раҳбарияти Япония ва Украина давлатларидаги бир қатор футболчилар билан фаол музокаларни олиб бормоқда. Тошкент йиғини чоғида жамоа таркибига яна 2 нафар легионер футболчи қўшилади.