Марко Ройс оғир жароҳатдан 8,5 ой ўтгач, майдонга қайтди
Feb. 10, 2018, 11:59 p.m. 1827

«Боруссия» Д яримҳимоячиси Марко Ройс Бундеслига навбатдаги туридан ўрин олган «Ҳамбург»га (2:0) қарши ўйинда майдонга тушди.

28 ёшли футболи оғир жароҳат олганидан сўнг, 259 кун ўтгач, яна футболга қайтди. У жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушди.

Ройс 2017 йил май ойида, Германия Кубоги финалида жароҳат олган эди. Шундан сўнг, футболчи 31та расмий ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.