Лига 1. Неймарнинг голи «ПСЖ»га ғалаба келтирди
Feb. 10, 2018, 11:53 p.m. 2006

Франция чемпионатининг 25-турида «ПСЖ» сафарда «Тулуза» меҳмони бўлди. 

«Мунисипал» стадионида ўтган баҳс парижликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ягона голни 68-дақиқада бразилиялик ҳужумчи Неймар жарима зарбасидан сўнг, дарвозага йўллади.

Париж клуби бу натижадан сўнг, 65 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. «Тулуза» 26 очко билан 15-ўринда боряпти.

Франция - Лига 1. 25-тур
10 февраль
«Тулуза» - «ПСЖ» - 0:1
Гол: Неймар (68)