Буффон «Ювентус» таркибида юбилей ўйинини ўтказди
Feb. 10, 2018, 10:52 a.m. 1547

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серия 24-туридан ўрин олган «Фиорентина»га (2:0) қарши ўйинда, асосий таркибдан жой олди.

Натижада, бу 40 ёшли посбон учун «Кекса синьора» таркибидаги 500-ўйин бўлди.

Буффон клуб тарихидаги бу маррага эришган иккинчи футболчи бўлди. Биринчиси Алессандро Дель Пьеро (513та ўйин) эди, деб хабар беради Goal.