ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркиблар заявкаси ўзгартирилди
Feb. 9, 2018, 11:45 a.m. 2622

ФИФА ижроқўми ЖЧ-2018да иштирок этадиган терма жамоалар мураббийларига қулайлик яратиш мақсадида жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибга киритиладиган футболчилар сонини 30 дан 35 нафарга оширди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, худди шу қоидалар ФИФАнинг 16 март куни Боготада (Колумбия) бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида тасдиқланиши керак.

Барча жамоалар — ЖЧ-2018 иштирокчилари 14 майга қадар ФИФАга кенгайтирилган таркибни тақдим этиши лозим бўлади. Финал босқичида иштирок этадиган якуний 23 кишидан иборат таркибни заявка қилиш учун энг сўнгги муддат 4 июнь саналади.