ЖЧ-2018 стадионларига селфи-таёқчаларни олиб кириш тақиқланди
Feb. 9, 2018, 10:18 a.m. 1502

ФИФА ЖЧ-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионларга олиб кириш тақиқланган нарсалар рўйхатини тасдиқлади.

Известия нашри хабарига кўра, унда деярли 50та ном бор. Хусусан, мухлислар стадионга селфи-таёқчалар, 25 смдан узун зонтик, фото ва видеотехника штативлари, мусиқа асбоблари (сурнай ва карнайдан ташқари), дронлар ва ҳ.к.ларни олиб киролмайдилар.

Ташкилотчилар тақиқланган нарсаларни махсус сақлаш жойларида қолдиришни илтимос қиладилар. Агар бу нарсалар яширин ҳолда олиб кирилса, унинг эгаси стадиондан чиқариб юборилади.

Таъкидланишича, селфи-таёқчалардан жанжал чиққан пайтда, қурол сифатида фойдаланиш мумкин, шу сабаб уни стадионга олиб кириш мумкин эмас.