ЖЧ-2018 мусобақасида сузувчи меҳмонхоналардан фойдаланилади
Feb. 9, 2018, 5:28 p.m. 1965

Россиянинг Самара шаҳрида, ЖЧ-2018 мусобақаси меҳмонлари учун, Волга дарёсида сузувчи меҳмонхоналар ишга туширилади.

Бу ҳақда Самара вилояти туриз департаментининг вақтинчалик раҳбари Михаил Мальцев хабар бермоқда.

«ЖЧ чипталари савдосининг бозори чаққон ва мухлислар оқими катта бўлиши кутиляпти. Натижада, уларни жойлаштириш бўйича муаммолар юз бериши мумкин. Ҳозирги кунда, кўплаб операторлар круиз компаниялари билан келишиб, дарё транспортидан сузувчи меҳмонхона сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда».

Мальцев маълумотига кўра, ЖЧ-2018 меҳмонларини қабул қилиш учун Самаранинг 363та меҳмонхонаси рухсат олган.