«Валенсия» фанатлари «Барселона» автобусига ҳужум қилдилар
Feb. 9, 2018, 11:26 a.m. 5133

«Валенсия» клуби Испания Кубоги яримфинали жавоб ўйинида «Барселона»га 0:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.

Бундан дарғазаб бўлган маҳаллий мухлислар, ўйиндан сўнг, каталонияликларнинг автобусига ҳужум қилиб, тошбўрон қилдилар.

Меҳмонлардан ҳеч ким жабрланмади. аммо автобуснинг ойнаси синдирилди. Шундан сўнг, полиция автобусни қуршаб олиб, аэропортгача кузатиб қўйди.