Узбек O'zbek
Статистика: «Барселона» Испания Кубоги финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатди
Жума, 09 Феврал
4483

Испания Кубогининг ярим финалидаги жавоб учрашувида «Барселона» «Валенсия» устидан ғалаба қозонди (2:0, биринчи ўйин – 1:0).

Шу тариқа, қаторасига 8 марта турнир финалида иштирок этган каталонлар клуби қаторасига бешинчи марта финалга чиқди. Бу Кубок тарихида рекорд натижа ҳисобланади.

«Барселона» финалларга чиқиш бўйича ҳам биринчи бўлиб олди (40). «Реал» 39 марта Испания Кубоги финалида ўйнаган.

«Барселона» учун бу охирги 10 мавсумда саккизинчи финал ҳисобланади. 2008/09 йилги мавсумга қадар каталонияликлар қаторасига 10 мавсум давомида бир марта ҳам финалга чиқмаганди.

«Барселона» жорий мавсумда «Севилья»га қарши финалда ўйнайди. Бу жамоа 2016 йилги мавсум финалида каталонияликларни мағлубиятга учрата олганди (2:0).

Ўз навбатида Испания Кубогида қаторасига финалга чиқиб, ғолиб бўлиш бўйича кейинги кўрсаткчилар  «Реал» (1905-1908) ва «Атлетик» (1930-1933) жамоаларига тегишли (4 мартадан).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз