«ПСЖ» имконсиз ишни қилмоқчи
Feb. 9, 2018, 12:45 p.m. 13484

«ПСЖ» раҳбарияти «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан хизматига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Le10Sport.

Агар парижликлар Чемпионлар Лигаси яримфиналига йўл олмаса, бош мураббий Унаи Эмери истеъфога чиқарилиши мумкин.

Айни пайтда, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар беш нафарни ташкил қилади: Зинедин Зидан, Луис Энрике, Антонио Конте, Хосеп Гвардиола ва Диего Симеоне.

Аммо «Реал» устозини қўлга киритиш парижликлар учун энг қийин иш бўлиши мумкин. Гап мадридликларнинг Зиданни қўйиб юборишида эмас.

Маълумки, Зидан Франциянинг Провансал вилоятида туғилиб ўсган. Бу ҳудуд эса азалдан барча сохаларда Парижга рақиблик қилади, хусусан футболда ҳам. Шу туфайли, Зидан Париж клубида ҳеч қачон ишламаслигини ҳар доим таъкидлаб келган. Яна ким билади дейсиз...