Мбаппе дисквалифиция қилинди
Feb. 9, 2018, 8:03 a.m. 7793

Франция лигаси тартиб-интизом қўмитаси «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени икки ўйинга дисквалификация қилди.

19 ёшли форвард Франция Кубоги ярим финалида «Ренн»га қарши кечган ўйинда (3:2) Исмаил Саррага қарши қўпол ҳаракати учун четлатилганди.

Мбаппе бир ўйинни ўтказиб юбориб бўлди. Энди у чемпионат доирасида «Страсбур»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Мбаппе жорий мавсумда Франция чемпионатининг 18 ўйинида иштирок этиб, 9 гол урди ва 8 голга узатма берди.