Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» «Шахтёр»нинг яна бир футболчисини олади
Жума, 09 Феврал
2573

«Шахтёр»нинг собиқ бош мураббийи Мирча Луческу жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фреднинг «Манчестер Сити»га ўтаётгани ҳақида маълумот берди.

«Ҳозирда «Шахтёр»нинг энг яхши футболчиси – марказий ярим ҳимоячи Фред бўлиб турибди. У чапда бироз тартибсиз ўйнарди, шунинг учун мен уни марказга қўярдим.

У Фернандиньо каби «Манчестер Сити»га йўл олади», – деган Луческу.

«Манчестер Сити» Фредни сотиб олиш учун ҳаракатларни 2018 йил январида бошлади, аммо трансферлар даричасининг охирги кунида жамоа «Лестер» футболчиси Риёз Маҳрезга эътибор қаратди. Маҳрезни эса жамоаси қўйиб юбормади.

Transfermarkt.de маълумотига кўра Фреднинг трансфер қиймати – 19 млн еврони ташкил қилади. Ушбу футболчи Манчестерга – 35 млн евро эвазига ўтиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз